Қозоғистон президенти Тўқаев эркакларнинг қучоқлашиб ёки ўпиб кўришишини танқид қилди

Қозоғистон президенти Тўқаев эркакларнинг қучоқлашиб ёки ўпиб  кўришишини танқид қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб ёки ўпиб кўришишига муносабат билдирди. Президент бундай саломлашиш Қозоғистоннинг анъанавий урф-одатларига хос эмаслигини таъкидлади.

Тўқаев бу ҳақдаги фикрларини Остона шаҳрида Қурултой сайловида овоз берганидан сўнг журналистлар билан суҳбатда билдирди.

Унинг таъкидлашича, эркаклар учрашганда бир-бирига қўл бериб, қўлини маҳкам сиқиб кўришиши етарли.

“Эркаклар бир-бирига қўл бериб, қўлини маҳкам сиқиб кўришиши керак. Бундан ортиғи шарт эмас”, — деди Тўқаев. Қозоғистон президенти, айниқса, ҳарбийлар ва генералларнинг бир-бирини қучоқлаб кўришишига эътироз билдирди.

Унинг фикрича, бундай ҳолатлар мамлакатда шаклланган анъанавий саломлашиш маданиятига мос келмайди. Президентнинг баёноти ижтимоий тармоқларда турли муносабатларга сабаб бўлиши кутилмоқда. Чунки эркакларнинг учрашганда қучоқлашиб кўришиши айрим жамиятларда одатий ҳол ҳисобланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар