Шимолий Корея нашрлари Ким Чен Ин вафоти ҳақидаги хабарлар ортида унинг баёнотини эълон қилди

2 дақиқа ўқиш7.4K
Шимолий Корея нашрлари Ким Чен Ин вафоти ҳақидаги хабарлар ортида унинг баёнотини эълон қилди
Фото: EPA
Шимолий Кореянинг “Нодон синмун” марказий газетаси ҳамда марказий радиоси Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин вафоти ҳақида хабарлар тарқалаётгани ортида унинг номидан хабар эълон қилди.
Ким Чен Ин ўз хабарида охирги йилларда Шимолий Кореядаги энг йирик қурилиш - Самчжиён шаҳридаги қурилишда иштирок этганларга миннатдорлик билдирган.

Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлигига таяниб ТАСС ва “РИА Новости” ахборот агентликлари хабар берган.
Бироқ Шимолий Корея етакчисининг ушбу баёнотни қачон бергани ва у ҳозир қаердалиги маълум қилинмаган.

Шимолий Кореянинг Марказий телеграф агентлиги 26 апрелда Ким Чен Иннинг фаолияти билан боғлиқ хабар эълон қилмаган. Агентлик Россиянинг КПРФ партияси етакчиси Геннадий Зюганов 24 апрелда Ким Чен Инга Россия ва Шимолий Кореянинг 2019 йил апрелда Владивостокда ўтган саммитига бир йил бўлгани муносабати билан табрик телеграммаси юборганинигина маълум қилган.

25 апрелда жаҳон оммавий ахборот воситалари Шимолий Корея етакчиси вафот этгани ёки мия яримшарлари шикастланиши олиб келувчи “вегетатив” ҳолатда эканини маълум қилди. Маълумотларга кўра, Ким Чен Ин стент ўрнатиш бўйича муваффақиятсиз жарроҳлик амалиётидан кейин комага тушган ёки ҳаттоки ўлган. Бу орада Хитой, АҚШ ва Россия Шимолий Корея етакчиси вафот этганини рад этмоқда.

Корея дўстлик ассоциацияси раҳбари, дипломат Алехандро Као де Бенос Ким Чен Иннинг ўлими ҳақидаги маълумот ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қилган. Ассоциация сайтида де Бенос Шимолий Кореянинг хорижий давлатлар билан маданий алоқалари бўйича қўмитасининг махсус вакили деб кўрсатилган.

“Маршалимиз Ким Чен Ин оғир аҳволдалиги ҳақидаги маълумот ёлғон ва бадният ҳисобланади”, деб айтган де Бенос.

Аввалроқ Ҳонгконгнинг HKSTV сунъий йўлдош телевидениеси вице-директори Цин Фэн Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ким Чен Ин вафот этганини маълум қилган. Фэннинг тахкидлашича, унга бу ахборотни “жуда ишончли манба” тасдиқлаган.

Бироқ кейинроқ Фэннинг саҳифасидаги ушбу хабар олиб ташланган.

Япониянинг Shukan Gendai нашри эса Ким Чен Ин юракда жарроҳлик амалиёти ўтказгани ва оғир аҳволдагини маълум қилган. Хитойдаги манбанинг нашрга маълум қилишича, Ким Чен Ин ишчи сафарлардан бирида ўзини ёмон ҳис қилган ва унга юрак массажи қилинган ҳолда тез ёрдам олиб кетган.

Ким Чен Ин жарроҳлик амалиёти ўтказганини Daily NK нашри ҳам хабар қилган. Унинг манбалари маълумотларига кўра, Шимолий Корея етакчиси 12 апрелда мамлакат олий раҳбарияти учун мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохонада операция қилинган. Унга Пхеньяндаги шифохоналардан энг малакали жарроҳлар чақиртирилган. Жарроҳлик амалиётидан кейин Ким Чен Ин ўзининг вилласига тикланиш учун жўнаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?