
Москва вилоятининг Раменское туманида 5 майга ўтар кечаси юз берган ёнғин оқибатида олти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган эди. Россиянинг «РенТВ» телеканали қурбонларнинг исм-шарифларини эълон қилди, дея хабар бермоқда «Sof.uz».
Раменскоеда 5 майга ўтар кечаси юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар:
Гулмира Сатторова, 38 ёш;
Замира Сатторова, 44 ёш;
Комила Бўриева, 30 ёш;
Сафарбой Абдиманнонов, 24 ёш;
Истам Сафаров, 41 ёш;
Достон Бобоқулов, 22 ёш.
Дастлабки хабарларда воқеа юз берган бинода 50 га яқин меҳнат муҳожири яшагани таъкидланган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, у ерда 26 киши истиқомат қилган.
Уй электр ускуналар ёрдамида иситилган, шунинг учун содир бўлган ҳодисанинг асосий версияси — симлардаги қисқа туташув.
Раменское ТуманиЁнғин ОқибатиЎзбекистонликларҚурбонлар ИсмиМеҳнат МуҳожирлариВоқеа Таҳлили Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар