date
views 2 178

Даниядаги фермада норкада коронавирус аниқланди

Даниядаги фермада норкада коронавирус аниқланди
Фото: AFP
Даниядаги фермалардан бирида норкада коронавирус аниқланди. Шу сабабли маҳаллий ветеринар хизматлари коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида фермадаги 11 мингта норкани йўқ қилишга қарор қилган.

Норкалар коронавирусга чалингани ферма ходимларидан бирида коронавирус аниқлангандан кейин маълум бўлган. Таъкидланишича, Дания дунёда норка мўйнасининг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланиб, унга дунё бозорининг 40 фоизга яқини тўғри келади. Ветеринар хизматларда маълум қилинишича, фермадаги барча норкаларнинг йўқ қилиниши “хавфсизлик масаласи” билан боғланган.

Бу Данияда норкаларнинг коронавирусга чалиниши қайд қилинган илк ҳолатдир. Апрелда Нидерландиядаги норка фермаларида ҳам коронавирус аниқланган. “Бизнинг ҳолатда гап вируснинг одамдан ҳайвонга ўтиши ҳақида бормоқда, чунки ферманинг бир неча ходимида коронавирус аломатлари кузатилмоқда”, деб айтган ўшанда Нидерландия қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифати вазири Карола Схаутен.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Даниядаги фермада норкада коронавирус аниқланди