
2020 йилнинг 30 июнь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод ва АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (DFC) бош ижрочи директори Адам Болер билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Томонлар яқин сиёсий муносабатлар ўрнатилганини, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ҳарбий-техникавий алоқалар мустаҳкамланганини мамнуният билан қайд этдилар.

АҚШ томони Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишда минтақавий ёндашувни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва ушбу йўналишда фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади.
Музокаралар чоғида Афғонистон ва минтақамиз ўртасидаги иқтисодий, транспорт-коммуникация алоқаларини кенгайтиришга кўмак берадиган қатор лойиҳаларни молиялаштириш учун DFC маблағларини жалб қилиш юзасидан фикр алмашилди.
Ташқи ИшларАҚШ ДелегациясиАфғонистон МасалалариМаданий АлоқаларҲарбий ТехникавийИқтисодий Лойиҳалар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар