22:33 / 03.07.2020
2 501

ЖССТ чегаралар очилганидан сўнг вазият ёмонлашиши мумкинлигини билдирди

ЖССТ чегаралар очилганидан сўнг вазият ёмонлашиши мумкинлигини билдирди
Фото: РИА Новости
Еврокенгаш 1 июлдан Евроиттифоқ чегаралари қайси мамлакатлар учун очилаётганлиги тўғрисидаги ҳужжатни эълон қилганди.
Агарда мамлакатлар COVID-19дан ҳимояланмаган ҳолда чегараларни очишда давом этадиган бўлса, вазият энг ёмон сценарий бўйича ривожланиши мумкин. Бу ҳақда ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан маълум қилди.

"Агар мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизими учун вазиятни бартараф этиш имкониятисиз очилишда давом этадиган бўлса, биз энг ёмон сценарий билан тўқнаш келишимиз мумкин", - деди у.

Райаннинг сўзларига кўра, давлатлар янги ҳолатларнинг эҳтимолий кўпайишига бас келиш учун ўз соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиши шарт.

Аввалроқ Еврокенгаш 1 июлдан Евроиттифоқ чегаралари қайси мамлакатлар учун очилаётганлиги тўғрисидаги ҳужжатни эълон қилганди.
Унга кўра, биринчи босқичда 14 мамлакат фуқароларига Евроиттифоқ ҳудудига киришга рухсат берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ чегаралар очилганидан сўнг вазият ёмонлашиши мумкинлигини билдирди