15:25 / 11.07.2020
2 458

Сочи: черкесларнинг талабига биноан "Рус аскарларининг жасорати" ёдгорлиги бузиб ташланди

Сочи: черкесларнинг талабига биноан "Рус аскарларининг жасорати" ёдгорлиги бузиб ташланди
Сочининг Адлер туманида маҳаллий ҳокимият Кавказ уруши қаҳрамонларига бағишланган "Рус аскарларининг жасорати" ёдгорлигини демонтаж қилди. Бунга черкес фаолларининг шикояти сабаб бўлган.

"Кавказский узел" сайти тарқатган хабарга кўра, мэрия тегишли қарорни маъқуллаган. Аввалроқ, черкес миллатига мансуб одамлар ҳокимиятга мурожаат қилиб, Кавказ уруши воқеаларини эслатишни "оғриқли ва жамиятни бўладиган" деб аташган.

"Расмийлар ёдгорлик керакли тасдиқлашларсиз, жуда катта хатолар билан, тубжой халқ вакиллари билан муҳокама қилмасдан қурилганлигини тан олишди. Менимча, мавзу тугади", деди Мажид Чачух, Қора денгиз адигларининг “Адиге Хасе” ташкилоти раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, руслар ва черкесларни бирлаштирадиган рамзни ўрнатиш, жамоатчиликни муҳокамага жалб қилиш орқали "зўравонлик ва жанжал"дан қочиш мумкин.

Бошқа бир фаол Валерий Хатажуков, скептикларнинг кўплигига қарамай, миллий озчиликнинг ўзи ҳам бу воқеанинг муваффақиятига ишонмагани ва бу воқеа “черкес миллати учун ғалаба бўлди” деб атади.

Хотира белгиси 30 июн куни очилган эди. Бу 19-асрнинг 30-йилларида Қора денгиз соҳилидаги энг муҳим истеҳкомлардан бири бўлган қалъанинг харитаси эди. Сочи маъмурияти унинг очилиши ҳақида хабар берган ва дарров янгиликлар қаторидан ўчирилган. Расмий шахслар ёдгорликнинг йўқ қилиниши тўғрисида ҳам сукут сақлашмоқда.

Таҳририятдан: Россиянинг ўзида босқинчи рус аскарига қўйилган ҳар қандай ёдгорлик тубжой аҳолининг ғашига тегади, улар бундан норози бўлиб қаршилик қилишади ва черкеслардек ёдгорликни бузиб ташланишига эришишади.

Бизда эса, аксинча... Ота-бобомизни ўлдирган, муборак бошларини найзасига илиб кўтарган босқинчига унинг ўзи айтмаса ҳам ёдгорлигини қайтадан таъмирлаб, азиз зиёратгоҳ қилиб қўямиз. Толерант бўлсанг, биздек бўл, дунё!

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сочи: черкесларнинг талабига биноан "Рус аскарларининг жасорати" ёдгорлиги бузиб ташланди