13:20 / 16.07.2020
2 200

Америкалик хонанда Мэрайя Кэри овози кучи билан шиша «бутилка»ни қулатиб юборди (видео)

Америкалик хонанда Мэрайя Кэри овози кучи билан шиша «бутилка»ни қулатиб юборди (видео)
Фото: Reuters
Америкалик таниқли хонанда Мэрайя Кэрри овози кучи билан шиша идишни ағдариб юборгани акс этган видеони Instagram’даги саҳифасига жойлади.

Видеода қора кийимдаги хонанданинг «бутилка» олдида турганини кўриш мумкин. У идишни қўл ҳаракатлари билан ағдаришга интилаётгандек туюлади, бироқ бунинг ўрнига у юқори нотани олади, шундан сўнг «бутилка» қулаб кетади.

Хонанданинг айтишича, бу 2019 йилда оммалашган Bottle Cap Challenge учун тайёрланган видео дублларидан бири. Ушбу челленж доирасида иштирокчилар «бутилка» қопқоғини оёқ зарбаси билан очган эди. Хонанда эса ушбу ҳаракатни овозидан фойдаланиб амалга оширган. Ушбу дублда эса «бутилка»нинг қопқоғи ўрнига унинг ўзи ерга тушиб кетган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик хонанда Мэрайя Кэри овози кучи билан шиша «бутилка»ни қулатиб юборди (видео)