Фото: AP
Америкалик рэп қўшиқчиси Канье Уэст АҚШ президентлигига номзод сифатида рўйхатдан ўтказилди. Бу борадаги махсус Форма №1 гувоҳномаси федерал сайлов комиссияси расмий сайтида пайдо бўлди.
Таниқли модел Ким Кардашианнинг эри Канье Уэст сайлов кампанияси учун «Канье 2020» деган ном танлаган. Унинг партияси эса ноодатий ва таъбир жоиз бўлса, жиддий бўлмаган кўринишда: BDY Party. Яъни, Birthday Party (туғилган кун базми). Рэпернинг номзоди 15 июль куни рўйхатдан ўтказилган.
Маълум бўлишича, Уэст ҳали Форма №2 деб номланадиган асосий ҳужжатни топширмаган. Бу ҳужжат сайлов кампанияси учун камида 5 минг доллар миқдорида пул тўплангани ёки харажат қилинганидан гувоҳлик бериши керак. Бу ҳужжатсиз номзод сайловга қўйилмайди.
АҚШдаги машҳур консалтинг компанияси Redfield & Wilton 15 июль куни 2 фоиз америкаликлар сайловда Канье Уэст номзодига овоз беришга тайёрлигини маълум қилганди. Ижтимоий сўровлар натижаси ҳозирча Жо Байденга устунлик бермоқда. Унинг номзодини қўллаб 48 фоиз америкаликлар овоз беришга тайёр.
АҚШда рэпер Канье Уэстнинг номзодини жиддий қабул қилишмаяпти. Маълум бўлишича, унинг руҳий ҳолатидаги салбий ўзгаришлар президентлик кампанияси бошлашига сабаб бўлган. Уэст ўз номзодини илгари сурмоқчи эканини айтганида, амалдаги президент Дональд Трамп уни қўллаб-қувватлашини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади