18:23 / 17.07.2020
2 479

Петербургда ўзбекистонлик қурувчилар маош талаб қилиб намойишга чиқди (видео)

Петербургда ўзбекистонлик қурувчилар маош талаб қилиб намойишга чиқди (видео)
Санкт-Петербургдаги «Лахта центр» қурувчилари маошларини сўраб норозилик намойиши ўтказди, деб ёзади 47News. Маълумотларга кўра, митингда 500 га яқин ишчи иштирок этган.

Журналистларнинг сўзларига кўра, норозилик намойиши иштирокчиларининг аксарияти хорижлик ишчилар бўлиб, раҳбариятдан ўзларининг тилида бир қатор нарсаларни талаб қилган. Журналистларнинг саволларига эса «маош», «апрель», «май» деган сўзлар билан жавоб қайтаришган. Митингга полициячилар ҳам етиб келган, бироқ улар ҳеч кимни қўлга олмаган.

Қурилиш бош пудратчисининг маълум қилишича, намойишга йиғилган ишчилар қўшимча иш ҳақи ва 13-ойликни талаб қилган. Қурувчилар билан музокара ўтказиш учун майдончага Ўзбекистоннинг Петербургдаги консули етиб келган.

«Барча ишчилар меҳнат қонунчилигига мувофиқ маош олмоқда. Ишчиларнинг талаблари муҳокама қилиняпти, хусусан, Ўзбекистон консули билан биргаликда», — деб хабар беради «Лахта центр» бош пудратчиси ҳисобланувчи «Ренессанс Констракшн» компанияси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Петербургда ўзбекистонлик қурувчилар маош талаб қилиб намойишга чиқди (видео)