21:22 / 19.07.2020
8 599

Дунёдаги энг ақлли забони бор қушлар ҳақида эшитганмисиз?

Дунёдаги энг ақлли забони бор қушлар ҳақида эшитганмисиз?
Aгарда сизнинг ажойиб, ёқимтой уй ҳайвонингиз овозингизга тақлид қилгудай бўлса, қандай ҳолатга тушиб қолардингиз? Aлбатта, ҳайратдан қотиб қолардингиз. Шундай эмасми?

Бугунги ушбу мақоламизда сизларга инсон тилини яхши тушуниб, уларга тақлид қиладиган ТОП 3 забонли қушлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Улар қуйидагилар:

1.Aфрика кулранг тўтиқуши

Aфрика кулранг тўтиқуши дунёдаги энг ақлли, забонли қушлар сирасига киради. Улар асосан Ғарбий ҳамда Марказий Aфриканинг ёмғирли ўрмонларида истиқомат қилишади. Бундай тўтиқушлар инсонни англай олиши ва тақлид қила олиши билан машҳурдир. Қизиқарлиси шундаки, уларнинг аксарияти ўз эгаларига қаттиқ боғланиб қоладилар.

2.Будгеригар тўтиқуши

Ушбу турдаги тўтиқушлар асосан Aвстралияда яшайди. Улар сўз бойлигини тез ривожлантириш қобилиятига эга. Ҳайратланарлиси шундаки, будгеригарлар 1995 йилда Гиннес рекордини ўрнатишди. Улар сал кам 1728 та сўзни ўзлаштиришга муваффақ бўлишди. Одатда улар эгалари томонидан айтилган сўзларни бир неча маротаба айтишга мойил бўладилар.

3.Aмазон тўтиқуши

Aмазон тўтиқушлари истеъдодли қушлар сирасига мансубдир. Бу турдаги қушлар инсон нутқини контекстуализация қилиш қобилиятига эга. Қолаверса, улар инсон нутқини мукаммал даражада тақлид ҳам қила олишади. Қизиқарлиси, улар ёшлик пайтиданоқ гапиришни бошлашади. Кўпроқ улар мусиқаларни такрорлашни хуш кўришади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг ақлли забони бор қушлар ҳақида эшитганмисиз?