date
views 2 504

Японияда ижтимоий масофалашувнинг янги чораси таклиф қилинмоқда

Японияда ижтимоий масофалашувнинг янги чораси таклиф қилинмоқда
Фото: Pixabay
Японияда коронавирусдан ҳимояланиш учун ижтимоий масофалашув чораси сифатида очилган соябонлардан фойдаланиш таклиф қилинмоқда. Умуман, японлар орасида ёз вақтида қуёшдан сақланиш учун соябонлардан фойдаланиш кенг тарқалган.

Таъкидланишича, бир метр диаметрга эга очиқ ҳолдаги соябон одамларни бир-биридан зарур масофа сақлашга мажбур қилади. Бундан ташқари, соябон жазирама иссиқ ва юқори намгарчилик шароитида ҳақиқий синовга айланадиган ва иссиқ уришига олиб келиши мумкин бўлган ҳимоя ниқобини тақиш эҳтиёжидан халос этади.

Шунингдек, соябон ниқоб тақилган вақтда қуёшдан қорайиш натижасида юзда қоладиган “оч рангли из” муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда ижтимоий масофалашувнинг янги чораси таклиф қилинмоқда