21:43 / 01.08.2020
2 039

Россияда фуқаролар бепул вакцинация қилинади

Россияда фуқаролар бепул вакцинация қилинади
Михаил Мурашко.
Фото: РБК

Россияда коронавирус инфекциясига қарши вакцинация бепул амалга оширилади. «РИА Новости» хабарига кўра, бу ҳақда РФ соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилган.

«Коронавирусга қарши вакцинация харажатлари тўлиқ бюджетдан қопланиши режалаштирилган. Вакцинациялаш тартиби эса барчага маълум — режали бўлади», — деди Мурашко журналистларга.

Олдинги хабарларга кўра, Россияда коронавирусга қарши оммавий вакцинациялаш октябрь ойида бошланиши кутиляпти, Гамалея маркази тайёрлаган вакцинанинг клиник синовлари ниҳоясига етган, ҳозирда уни рўйхатдан ўтказиш жараёнлари кетмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)