09:20 / 15.08.2020
2 032

АҚШ ва Канада олимлари коронавирусни даволашда нур терапиясидан фойдаланишни тавсия этишмоқда

АҚШ ва Канада олимлари коронавирусни даволашда нур терапиясидан фойдаланишни тавсия этишмоқда
Коронавирусни радиация терапияси билан даволашга уриниб кўриш мумкин.
Худди шундай фикрларни АҚШ ва Канада олимлари илгари сўришмоқда, дея хабар бермоқда Европа радиотерапия ва онкология жамияти.

Канаданинг Жек Ади номидаги саратон марказининг тиббий физика бўлимининг мутахассислари фикрича, кам дозали рентген нурлари коронавирус пневмониясини даволашда ёрдам бериши мумкин.

АҚШнинг Эмори университети Саратон касаллиги институтида ўтказилган тадқиқотда бу усул самарали бўлган. Хусусан, коронавирус ва пневмония билан оғриган ўнта бемор кам дозаларда нурлантирилган. Яна ўнта бемор нурланишсиз даволанган. Натижада нурлантирилган беморлар уч кун ичида тузалган ва ўпкалари нурланмаган беморлар 12 кун ичида даволанишга тўғри келган. Таъкидланишича, радиация терапияси беморларга токсик ён таъсирлар кўрсатмади.

Шу боис тадқиқотчилар кам дозали нурланиш яллиғланишга қарши таъсирга эга ва радиация терапиясидан фойдаланиш коронавирусдан ўлимни камайтириши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Россиялик олимлар бундай усулнинг хавфсизлигидан шубҳаланмоқда, деб ёзади «РБК».

Узоқ Шарқ федерал университети биотиббиёт мактабининг фундаментал тиббиёт кафедраси профессори Галина Рева эса радиация терапияси, аксинча, ўпка тўқималарининг регенерациясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин ва паст дозали нурланиш келажакда кутилмаган натижаларни бериши мумкин, деб ҳисоблайди.

Миллий тадқиқот ядро университети биотехнология кафедраси профессори, Н. Н. Блохин номидаги Онкология миллий тиббий илмий маркази етакчи илмий ходими Ирина Лебеденконинг фикрича, коронавирусни даволашда нур терапиясидан фойдаланиш етарлича ўрганилмаган. Унинг фикрича, ҳатто паст дозали нур терапия ҳам саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ ва Канада олимлари коронавирусни даволашда нур терапиясидан фойдаланишни тавсия этишмоқда