13:15 / 17.08.2020
3 847

Калифорниялик қиз 88 килога озди ва таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди (фото)

Калифорниялик қиз 88 килога озди ва таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди (фото)
Фото: Daily Star
АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи қиз 88 килограмм вазн ташлади. Бундан аввал шифокор уни қандли диабет касаллигининг бошланиши ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда Daily Star хабар берди.

23 ёшли Теннен Ордунев болалигидан буён ортиқча вазндан азият чекиб, турли хил парҳезларни амалда қўллаб кўрган. Мактабни тамомлагач, фастфуд егуликларини истеъмол қилиш ортидан янада вазни ортиб кетади. «Менинг дўстларим кам эди, шунинг учун овқат ейиш билан ўзимни овунтирардим», – дейди Ордунев. Унинг вазни энг чўққига чиққанда 152 килони ташкил этди.

Шунингдек, Ордунев юқори қон босимидан ҳам азият чекарди. 2017 йилда бир шифокор унда тез орада қандли диабет касаллиги ҳам бошланишини айтади. Шундан сўнг у озишга қатъий қарор қилди ва ошқозонини жарроҳлик амалиёти ёрдамида кичрайтирди. Натижада Ордунев 88 килограмм вазн йўқотишга муваффақ бўлди. Сўнгра у эски фотосуратлардаги каби ҳолат ва кийимда, фақатгина янги вазн билан суратга тушди. У таниб бўлмас даражада ўзгариб кетганди.

Фото: Daily Star

«Мен ҳеч қачон у кунларга қайтишни хоҳламайман, сабаби жуда бахтсиз ва носоғлом эдим», – дейди Ордунев. – Жарроҳлик амалиёти ҳаётимни сақлашга ёрдам берди. Ҳозир мен умуман бошқа инсонман. Умид қиламанки, ушбу ҳикоям кимгадир ёрдам беради ва вазн камайтиришга қадам ташлайди. Гарчи дастлаб қийин бўлса-да, лекин бундай натижага арзийди».

Унинг таъкидлашича, ўзини тамоман бошқа инсондек ҳис қилмоқда ва бошқаларнинг ҳам ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга ёрдам беришни истайди.

Фото: Daily Star

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Калифорниялик қиз 88 килога озди ва таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди (фото)