22:07 / 19.08.2020
2 504

Токиода шаффоф жамоат ҳожатхоналари пайдо бўлди

Токиода шаффоф жамоат ҳожатхоналари пайдо бўлди
Фото: «Korrespondent.net»
Япония пойтахти Токиода нурсиз ойнадан ясалган шаффоф жамоат ҳожатхоналари пайдо бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Ҳожатхоналар шаҳар парклари ва кўчаларда ўрнатилган. Лойиҳа муаллифи Прицкер мукофоти лауреати, архитектор Шигэру Бану.

Жойнинг махфийлиги шундаки, одам унга кириши биланоқ хона шаффоф ойнадан нурсиз тусга киради ва ташқаридагиларга кўринмайди.
Бану ойнага махсус плёнка қўйишни ўйлаган. Хонада ҳеч ким йўқ бўлганда плёнка электр энергияси билан таъминланади ва у ёруғлик узатади. Фақат хона ичкаридан ёпилиши биланоқ электр ўчади ва деворлар хира бўлиб қолади.

Фото: «Korrespondent.net»
Барча ҳожатхоналар уч қисмга бўлинган: эркаклар, аёллар ва алоҳида эҳтиёжи бор кишилар учун. Хонада унитаз, раковина ва кичкина стол мавжуд.

«Жамоат ҳожатхоналарида иккита муаммо бор, айниқса, паркларда. Биринчидан, ичи тоза ва банд эмаслигини билиш мумкин. Иккинчидан, ҳожатхонада жиноятчи бор ёки йўқлиги кўринади», – дея таъкидлайди ихтиро муаллифи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Токиода шаффоф жамоат ҳожатхоналари пайдо бўлди