23:30 / 01.09.2020
2 795

Москвада 5 сентябрдан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади

Москвада 5 сентябрдан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади
Фото: EPA/Vostock-photo
Москвада 5 сентбярдан Россияда коронавирусга қарши ишлаб чиқилган биринчи вакцина “Спутник V” билан оммавий эмлаш бошланади. Шу мақсадда вакцина шаҳар шифохоналари ва поликлиникаларига ишчи ҳафта охиригача, яъни 5 сентябргача етказилади. Ушбу эмлаш вакцинанинг 3-босқич синовлари доирасида ўтказилади.

Барчаси режа бўйича кетмоқда. 3-5 сентябрь кунлари кўнгиллиларнинг скрининги давом этади, улар барча таҳлилларни топширишлари керак. Шу сабабли, эмлаш 5 сентябрдангина бошланади”, деб маълум қилган вакцинани ишлаб чиққан Гамалея номидаги марказ директори Александр Гинцбург.

26 августда Москва мэри Сергей Собянин Москва аҳолисига “Спутник V” синовларида иштирок этиб, вакцина билан эмланишни таклиф қилган. Сиовларда иштирок этишни истаганларга Москва ҳукумати ва мэри порталида ариза қолдириш таклиф қилинган. Умумий ҳисобда синовларда қатнашиш учун 18 ёшдан катта ва коронавирусга чалинмаган ҳамда соғлиғида муаммолар бўлмаган 40 минг кўнгилли йиғилган. Улар эмланишдан олдин скринингдан ўтишади, яъни зарур таҳлиллар топширишади ва мутахассислар маслаҳатлашувидан ўтишади.

Кўнгиллилар эмлангандан кейин ярим йил давомида телетиббиёт технологиялари ёрдамида доимий тиббий кузатув остида бўлишади. Баъзи эмланганлар эса тана ҳарорати ва қон босимини ўлчовчи билакузуклар билан таъминланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада 5 сентябрдан коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади