Фото: Reuters
8 сентябрдаги савдолар вақтида Tesla компанияси акциялари 20 фоизга қадрсизлашиб кетди. Бунга эса S&P 500 индекси қўмитасининг компанияни индексга қўшмасликка қарор қилганига бозорнинг муносабати сабаб бўлган.
Tesla индексга қўшилмаслиги 4 сентябрда маълум бўлган. Шундан кейин компания акциялари нархи 8 фоизга тушиб кетган. 7 сентябрда АҚШда Меҳнат куни нишонлангани сабабли биржалар ишламаган. 8 сентябрдаги савдолар ўрталарига келиб компания акциялари нархи бироз ўсган, бироқ аввалги савдоларга нисбатан 15 фоиз арзонроқ сотилган.
Компания акциялари жорий йил бошидан бери 400 фоизга қимматлашганди. Ушбу натижа эвазига Tesla дунёдаги энг қимматбаҳо автомобилсозлик компанияларидан бирига айланган.
“Бир томондан, унинг акциялари S&P 500’га киритилмагани учун арзонлашган бўлса, иккинчи томондан, бу компания қийматининг тўғриланишидир”, деб таъкидлаб ўтган NORD/LB немис банки таҳлилчиси Франк Швопе. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди