08:27 / 09.09.2020
1 099

Хитой “Толибон”ни электр энергия ва инфратузилма билан таъминлашга тайёрлигини билдирди

Хитой “Толибон”ни электр энергия ва инфратузилма билан таъминлашга тайёрлигини билдирди
Фото: AFP
Хитой ҳукумати “Толибон” ҳаракати раҳбариятига уларни транспорт инфратузилмаси билан таъминлаш ва бошқа зарурий иқтисодий ёрдам беришни таклиф қилди. Бироқ бунинг учун толиблар АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгач барқарорликни таъминлашда ёрдам бериши лозим. Бу ҳақда Белужистон вилоятидаги бир неча қабила бошлиқлари билан суҳбатга таяниб Financial Times британ нашри хабар берди.

Хитой расмий вакиллари “Толибон”га йўллар қурилишига сармоя ажратишни таклиф қилган. Кейинроқ Хитой энергетик лойиҳалар, жумладан электр энергия ишлаб чиқарилиши ва Марказий Осиёдан газ транспортировкаси билан шуғулланиш истагини билдирган”, деб маълум қилинган нашрда. Афғонистондаги бир қабила бошлиғининг маълум қилишича, Хитой режаси Афғонистондаги барча асосий шҳарларда замонавий олти полосали йўллар қурилишини кўзда тутиши мумкин.

Ушбу маълумот толибларга кўплаб йиллар давомида қурол етказган ва уларни молиявий қўллаб-қувватлаган Покистонда тасдиқланган. Покистон ташқи ишлар вазирлиги ходимининг таъкидлашича, Хитой вакиллари толиблар билан фаол мулоқот қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)