10:42 / 11.09.2020
1 880

Дунёда коронавирусга қарши 180га яқин вакцина ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди

Дунёда коронавирусга қарши 180га яқин вакцина ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди
Бугунги кунда дунёда коронавирусга қарши 180га яқин вакцина устида ишлар олиб борилмоқда, улардан 35 таси одамларда синалмоқда. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

Ҳозирда 180га яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда ва улардан 35таси одамларда синовдан ўтказилмоқда. Ҳали тарихда бирор-бир касалликка нисбатан бундай тез тадқиқотлар бўлмаган”, деб таъкидлаб ўтган Гебрейесус.

Унинг таъкидлашича,ушбу рақамлар охирги вақтда фан ва технологияда юз берган ақлбовар қилмас тараққиётдан дарак беради.

ЖССТ раҳбари вакцинани иложи борича кўпроқ одам фойдалана оладиган қилишга чақирган. У “вакцина бўйича икки томонлама битимлар ва миллатчилик” инфекцияга қарши воситалардан фойдаланишда ҳамма тенг бўлишини хавф остига қўйиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган. Гебрейесуснинг айтишича, уни дунёда пандемияни тўхтатишда якдиллик йўқлиги ҳаммасидан кўра ташвишлантиради ва бу унинг фикрича, бугунги кундаги энг “катта синов” ҳисобланади.

Орамизда якдиллик йўқ бўлганда ва биз тарқоқ бўлганда, бу вирус учун яхши имконият бўлади. Мана, нима учун у ҳамон тарқалмоқда. Бу мени ташвишлантирмоқда”, деб таъкидлаб ўтган ЖССТ раҳбари.

Охирги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 28,3 млндан, ундан вафот этганлар сони 913 мингдан ошиб кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёда коронавирусга қарши 180га яқин вакцина ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди