Янги коронавирус штамми аниқланди: уни гриппдан ажратиш қийин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) PJ.2.1 деб номланган янги коронавирус штаммининг аломатлари ҳақида маълумот берди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу вариант келтириб чиқарадиган белгилар оддий шамоллаш ёки грипп аломатларига жуда ўхшаш бўлиши мумкин. Шу боис уни бошқа нафас йўллари инфекцияларидан фарқлаш осон эмас.
ЖССТ маълумотларига кўра, янги штамм кўплаб нафас йўллари инфекцияларида учрайдиган белгилар билан намоён бўлади. Бундай ўхшашлик эса касалликни фақат ташқи аломатлар асосида аниқлашни қийинлаштиради. Яъни инсонда кузатилаётган симптомларга қараб айнан қайси вирус юққанини ишончли тарзда белгилаб бўлмайди.
Шунинг учун муайян вирусни аниқлаш ва тўғри ташхис қўйиш учун лаборатория текширувларидан ўтиш талаб этилади. Бу усул инфекция турини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Айни пайтда Москва давлат университети биология факультети вирусология кафедраси профессори Алексей Аграновский PJ.2.1 коронавирус штамми аввалги вариантлар сингари юқори даражадаги хавф туғдирмаслигини таъкидлаган.
Мутахассиснинг фикрича, ҳозирги вазиятда мазкур штаммнинг ҳудудларга кириб келишининг олдини олиш мақсадида карантин чораларини жорий этиш учун етарли асос мавжуд эмас. Демак, ҳозирча янги вариант сабабли чеклов чораларини қўллаш зарурати йўқ.






























Изоҳлар 0
…