07:30 / 15.09.2020
3 803

Ногирон итнинг йўлдан ўтишига ёрдам бераётган икки мушук (видео)

Ногирон итнинг йўлдан ўтишига ёрдам бераётган икки мушук (видео)
Кадр: YouTube
Россиянинг Краснодарск ўлкасида автомобиль ҳайдовчиси видеорегистратор ёрдамида иккита мушук ногирон итни йўлдан ўтказиб қўяётганини видеога олди, деб ёзади Esquire.

Видеодан кўриш мумкинки, ит ҳаракатланишга жуда қийналган — у олд панжалари билан таяниб юришга уринган, орқа панжалари эса судралган.

Мушуклар эса думини тикка кўтарган ҳолда итга ҳамроҳлик қилган. Видео остига қолдирилган изоҳларга кўра, жониворлар бу орқали ўз дўстига ёрдам беришга шай эканлигини кўрсатиб қўйган ва итга ёрдам кераклигини билдириш мақсадида бошқалар эътиборини тортишга уринган бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ногирон итнинг йўлдан ўтишига ёрдам бераётган икки мушук (видео)