11:43 / 09.10.2020
3 514

Жанубий Кореяда 33 қаватли осмонўпар бино ёниб кетди (видео)

Жанубий Кореяда 33 қаватли осмонўпар бино ёниб кетди (видео)
Кадр: Twitter
Кореянинг жануби-шарқидаги Улсан шаҳрида 33 қаватли турар жой осмонўпар биноси ёниб кетди, деб хабар берди Yonhap. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган тасвирларда бинонинг деярли барча қавати ёнаётгани акс этган.

Агентлик маълумотларига кўра, ёнғин 8 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:00 да бошланган. Кечаси кучли шамол туфайли уни ўчиришнинг имкони бўлмаган.

Маълум қилинишича, 88 киши тутундан заҳарланган ҳолда касалхоналарга етказилган. Бинодаги алюминий композит панеллари орасидаги кўмир вақти-вақти билан алангаланиши сабабли ҳам ёнғинни бартараф этиш қийинлашган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда 33 қаватли осмонўпар бино ёниб кетди (видео)