Ажрашувни байрамга айлантирган кореялик аёл ижтимоий тармоқларда муҳокамада (видео)

Ажрашувни байрамга айлантирган кореялик аёл ижтимоий тармоқларда муҳокамада (видео)

Жанубий кореялик блогер ажрашганини байрамдек нишонлади. 37 ёшли ёлғиз она Чо Сеунг-ён турмушининг якунланишини ҳаётидаги мағлубият эмас, балки янги ҳаёт босқичининг бошланиши сифатида қабул қилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода аёл расман ажрашганидан хурсанд бўлиб, бу воқеани дугоналари ва яқинлари даврасида нишонлагани акс этган. Унинг ноодатий муносабати интернет фойдаланувчилари эътиборини тортди.

Видеони томоша қилганлар изоҳларда турлича фикр билдирмоқда. Айримлар аёлнинг ўз ҳаётида янги саҳифа очишга бўлган қарорини қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар унинг ажрашувни байрам тарзида нишонлашига муносабат билдирган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар