15:30 / 13.10.2020
2 275

Кук ороллари бош вазири ўзини 17 та лавозимга тайинлади

Кук ороллари бош вазири ўзини 17 та лавозимга тайинлади
Кук ороллари бош вазири Марк Браун ўзини 17 та вазирлик лавозимига тайинлади. Бундан ташқари, у бош прокурор лавозимини ҳам эгалламоқда.

Браун бош вазир лавозимидан ташқари, ташқи ишлар, иммиграция, молия, энергетика ва тикланувчи захиралар, полиция ва телекоммуникациялар бўйича вазирлар лавозимларини эгаллаган. Бундан ташқари, у сув ости маъданлари ва табиий захиралар, пенсия таъминоти ва бошқа соҳаларга масъул ҳисобланади.

Брауннинг ўринбосарлари ҳам бир нечтадан лавозимларни эгаллашган. Жумладан, бош вазир ўринбосари Роберт Тайпатау эндиликда ҳам транспорт, ҳам инфратузилма вазирликларини бошқаради.

Бу орада ороллар мухолифати етакчиси Тина Браун вазирлик лавозимларининг бундай тақсимланиши бош вазирнинг ҳукуматнинг бошқа аъзоларига нисбатан ишончсизлик билан қарашини англатишини айтган.

Браун, эҳтимол, бош вазирга тегишли лавозимлар сони бўйича Кук ороллари рекордини ўрнатди. У ўз зиммасига жуда катта юкни олди ва энди муаммо шундаки, у бошқараётган вазирликлар етарлича эътибор оладими-йўқми”, деб айтган мухолифат етакчиси.

Бироқ Браун яқин ойларда ўзи эгаллаётган лавозимларни бошқалар билан “бўлишиши” кутилмоқда.

Кук ороллари архипелаг ва Янги Зеландия билан эркин ассоциацияда бўлган давлат ҳисобланади. Унинг аҳолиси Янги Зеландия фуқаролигига эга, давлат раҳбари эса қиролича Елизавета II ҳисобланади. Ороллар раҳбарияти барча ички ишларни ўзини назорат қилади, Янги Зеландия эса мудофаа ва ташқи ишлар учун жавоб беради. Ороллар таркибига 15 та орол киради, улардан 3 таси кимсасиз ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кук ороллари бош вазири ўзини 17 та лавозимга тайинлади