
Фото: РИА Новости
АҚШ президенти Дональд Трамп президентлик пойгасида ғалаба қозонишига ишонмоқда. Бу ҳақда 23 октябр куни Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
«Ўйлайманки, биз ғалаба қозонмоқдамиз... Биз сезиларли фарқ билан ғалаба қозонмоқдамиз. Бу иккинчи ўриндаги шахснинг чиқиши эмас, тўғрими?» – деди Трамп Флоридадаги сайловолди митингига изоҳ бериб.
Президентнинг сўзларига кўра, у ҳозирда етакчи ўринни эгаллаб турибди ва тўрт йил аввалгидан анча ишончлироқ ғалабага эришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Жозеф Байден сўнгги дебатда рақиби — республикачилар номзоди Дональд Трамп устидан ғалаба қозонгани айтилганди.
Трамп ПрезидентлигиСайловолди МитингиАҚШ ПрезидентиЖозеф БайденРеспубликачиларДемократлар Партияси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар