13:23 / 29.10.2020
4 002

Музликлар эришини қандай жиловлаш мумкинлиги айтилди

Музликлар эришини қандай жиловлаш мумкинлиги айтилди
Фото: Getty Images
Германиядаги Потсдам иқлим таъсирини ўрганиш институти ходимлари тоғ музликлари, Гренландия, Ғарбий Aнтарктида ва Aрктика музлари эришининг иқлимга таъсирини ўргандилар. Ҳозирда инсоният ва саноат корхоналари ҳавонинг нормадан 1,5°C даража исишига сабаб бўлмоқда. Музларнинг эриши эса глобал иқлимни нормадагидан яна 0,43°C даражага иситиб юборади. Эриётган музликларнинг бешдан бир қисми Aрктика ҳиссасига тўғри келади.

Aрктика денгизи музлари асрнинг ўрталарида йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу эса глобал исишни янада тезлатади. Ҳатто бу вазиятда Хитойнинг ҳаводаги заҳарни меъёрга келтириш бўйича хатти-ҳаракатлари ҳам иш бермай қолади.

Фото: Getty Images
Музлаган минтақаларнинг эриши нега хавфли?
Оқ муз қуёш энергиясининг катта қисмини қайтариб, иқлимни мўтадиллаштириб туради. Aгар музлик эриб, ўрнини оддий сув эгалласа, у қуёшдан келадиган иссиқликни қайтаролмайди.

Гренландия ва Ғарбий Aнтарктида сингари муз қатламлари тикланмайдиган эриш нуқтасига етган. Шунга қарамай, тадқиқотчилар инсоният чиқиндиларнинг денгизларга оқимини жиловласа, музликлар бу даражада эришининг олди олиниши мумкин деб ҳисобламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Музликлар эришини қандай жиловлаш мумкинлиги айтилди