
Фото: «Ratel.kz»
Қозоғистонда ҳам коронавирусга қайта чалиниш ҳолати қайд этилди, дея хабар берди Ғарбий Қозоғистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Гулнора Абдураҳмонова.
Унинг сўзларига кўра, бемор илк бор апрель ойида янги турдаги инфекцияни юқтириб олганди. «Иккинчи марта зарарланиш август ойида содир бўлди. Иккала сафар ҳам бемор стационар шароитида даволанган», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради «Tengrinews.kz» портали.
Охирги маълумотларга кўра, Қозоғистонда бутун пандемия давомида 150 мингта коронавирус ҳолати аниқланган бўлиб, улардан 2,2 минг нафари инфекция асоратлари натижасида ҳаётдан кўз юмди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар