23:06 / 08.11.2020
921

Трампнинг куёви унга сайловлардаги мағлубиятни тан олишни таклиф қилгани маълум қилинди

Трампнинг куёви унга сайловлардаги мағлубиятни тан олишни таклиф қилгани маълум қилинди
Фото: AP Photo/Pablo Martinez Monsivais
АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер қайнотасига президент сайловларида мағлуб бўлганини тан олишни таклиф қилган. Бу ҳақда иккита манбага таяниб CNN телеканали хабар берди.

Телеканал амалдаги президент куёвининг бу таклифига қандай муносабат билдиргани маълум қилинмаган.
Аввалроқ Трамп сайловларда ютқазганини тан олмаслигини ва суд орқали овозлар қайта ҳисобланишига эришмоқчилигини таъкидлаб ўтган.

АҚШ президенти сайловлари расмий натижалари ҳали эълон қилинмади. Бироқ 7 ноябрда АҚШнинг етакчи оммавий ахборот воситалари Демократик партия номзоди Жо Байденни сайловлар ғолиби деб эълон қилган.

Кейинроқ Байденнинг ўзи ҳам америкаликларга мурожаат қилиб, ўз фойдасига 74 млн овоз тўплаган ҳолда ғалаба қозонганини эълон қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)