17:00 / 18.11.2020
3 867

Португалия қирғоқларида «қотил-китлар» тўдаси кемани қуршаб олиб, икки соат унга ҳужум қилди

Португалия қирғоқларида «қотил-китлар» тўдаси кемани қуршаб олиб, икки соат унга ҳужум қилди
Фото: News Break
Олти ёки етти косаткадан иборат тўда Португалия қирғоқлари яқинидаги кемани қуршаб олиб, унга икки соат давомида ҳужум уюштирган, деб хабар беради Newsweek.

Октябрь ойида британиялик яхтсмен Дэвид Смит кемани Франциядан Гибралтарга олиб келмоқчи бўлган. Португалия қирғоқларидан 30 километр нарида 13 метрли яхта олдига олти ёки еттита косатка (қотил-китлар номи билан ҳам машҳур) сузиб келиб, кемани қуршаб олган.

«Мени қўрқитиш осон эмас, лекин бу чиндан қўрқинчли эди. Асосан ёш косаткалар — энг кичкиналари фаол эди. Руль чамбараги ҳар тўқнашувда жуда тез айланарди», — дейди Смит.

Жамоа сунъий йўлдош телефони орқали португал қирғоқ қўриқчилари билан боғланган ва содир бўлаётган воқеани маълум қилган. Уларга моторни ўчириб, елканларни туширишни тавсия қилишган.

Яхтсмен ўша вақтда, айниқса, косаткалар рул баллери номли кема қисмини силжитиб юборишидан хавотирга тушган. «Агарда у силжиб қолганида, бизни ҳақиқий муаммолар кутиб турарди. Мен португал қирғоқ қўриқчиларидан бизни эвакуация қилиш учун вертолёт жўнатишларини сўрашга тайёр эдим», — дейди у.

Орадан тахминан икки соатлар ўтгач, косаткалар кутилмаганда сузиб кетган.

Ушбу кўнгилсиз ҳодиса — сўнгги ярим йилда кемалар ва косаткалар ўртасидаги 40 га яқин сирли «учрашув»нинг бири ҳисобланади. Океанологлар ҳамон косаткалар кемаларга нима сабабдан ҳужум уюштираётганини аниқлашга уринмоқда — бунга қадар бу каби ҳолатлар жуда кам учраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Португалия қирғоқларида «қотил-китлар» тўдаси кемани қуршаб олиб, икки соат унга ҳужум қилди