13:02 / 27.11.2020
5 431

Данияда коронавирус мутацияси туфайли ўлдириб, кўмиб ташланган қоракўзанлар «қабрдан бош кўтарди»

Данияда коронавирус мутацияси туфайли ўлдириб, кўмиб ташланган қоракўзанлар «қабрдан бош кўтарди»
Фото: The Guardian
Данияда коронавируснинг мутацияланган версияси қоракўзанларда аниқланганидан сўнг вирусни юқтирган барча ҳайвонлар 2020 йилнинг ноябрь ойи ўрталарида ўлдирилган эди.

Қоракўзанлар танаси кўмилган, аммо унчалик ҳам чуқурга эмас. Чириш жараёнида газлар ажралган, шу туфайли ўлимтиклар ер юзасига чиқиб қолган, деб ёзади The Guardian.

Бир неча минг қоракўзанлар ҳарбий полигонда 1 метр чуқурликдаги «оммавий қабр»га кўмилган.

«Ҳайвонларнинг чириши натижасида газ пайдо бўлиши мумкин. Бу уларнинг ҳажман кенгайишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам энг ёмон ҳолатларда қоракўзанлар танаси ердан сиқиб чиқарилади», − дейди Миллий полиция вакили Томас Кристенсен.

Полиция буни табиий жараёнлиги ва қабрларни кўпроқ тупроқ билан қоплаш кераклигини таъкидлади, чунки Ғарбий Ютландиянинг тупроғи жуда енгил.

Дания Атроф муҳит вазирлиги ушбу ҳодисани «чириш билан боғлиқ вақтинчалик муаммо» деб атади. Ҳайвонлар ва инсонлар учун юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олиш учун ҳудуд панжара ўрнатилгунга қадар 24 соат давомида назорат қилинади.

Кристенсеннинг сўзларига кўра, чириган жонзотларнинг танаси инсонлар учун хавфли эмас, улар дафн этилгунча дезинфекция қилинган ва оҳак билан қопланган. Вирус эса асосан ҳаводан нафас оладиган қоракўзанлар орқали юқиши мумкин.

Шунингдек, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, қоракўзанлар кўллар ва ерости сувларига яқин жойга кўмилган бўлиши ҳам мумкин. Бу эса оқава ва ичимлик сувларининг ифлосланишига олиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Данияда коронавирус мутацияси туфайли ўлдириб, кўмиб ташланган қоракўзанлар «қабрдан бош кўтарди»