23:05 / 30.11.2020
3 753

Собиқ давлат раҳбари коррупция учун суд қилиняпти

Собиқ давлат раҳбари коррупция учун суд қилиняпти
Парижнинг ахлоқ тузатиш суди Франция собиқ президенти Николя Саркози устидан суд жараёнини давом эттиришга қарор қилди, дея хабар берди «Agence France Presse».

Маълумотларга кўра, ушбу суд жараёни Франциядаги сиёсат олами учун мисли кўрилмаган ҳодиса ҳисобланади. Негаки мамлакат замонавий тарихида илк бор коррупцияда гумон қилинаётган собиқ давлат раҳбари суд қилинади.

Саркози иши бўйича биринчи йиғилиш 23 ноябрь куни бўлиб ўтди. Суд мажлиси ўша куниёқ тўхтатилди.

Октябрь ойида сиёсатчи 2007 йилги президентлик кампанияси Ливия томонидан молиялаштирганлиги бўйича жиноятга алоқадорликда айбланди. Ушбу иш юзасидан тергов 2012 йилда Францияда «Mediapart» нашри Саркозининг президентлик кампанияси эҳтиёжлари учун Ливия ҳукумати 50 миллион евро ўтказганлиги ҳақидаги ҳужжатларни чоп этгандан сўнг бошланди.

Айбланувчи ўзининг айбсизлигини исботлашга ваъда бермоқда. Акс ҳолда Саркози 5 йилдан 10 йилгача қамалиши ва катта жаримага тортилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ давлат раҳбари коррупция учун суд қилиняпти