Австрияда оммавий равишда коронавирусга тест топшириш бошланди

Австрияда оммавий равишда коронавирусга тест топшириш бошланди
Австрияда коронавирусни аниқлаш бўйича аҳолини оммавий тестдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Тест ўтказиш Вена, Тирол, Форарльбе федерал ерларидан бошланган. Бунда маҳаллий ОАВ Венадаги тест олиш марказларида навбатлар юзага келгани ҳақида хабар бермоқда.
Австрияда оммавий равишда коронавирусга тест топшириш бошланди
Фото: EPA

Мамлакат расмийлари вируснинг симптомсиз ташувчиларини аниқлаш ҳамда Янги йил ва Рождество байрамларида касалланиш занжирини узиш учун австрияликларни COVID-19’га текширишга қарор қилган.

Одамлар бепул ва ихтиёрий равишда текширувдан ўтказилмоқда. Дастлаб антиген экспресс-тест ўтказилади, унда вирус аниқланса, ишончлироқ ПЗР тести ўтказилади. Тест жавоби ижобий чиққанлар ўзини карантинга олиши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Австрияда 17 ноябрдан тўлиқ карантин жорий қилинган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар