14:49 / 05.12.2020
2 713

Мэнни Пакьяо 2022 йилда Филиппин президентлигига ўз номзодини қўймоқчи

Мэнни Пакьяо 2022 йилда Филиппин президентлигига ўз номзодини қўймоқчи
Фото: Getty Images
Бокс бўйича Жаҳон чемпиони ва сенатор Мэнни Пакьяо «FDP-Laban» (Филиппин демократик партияси — халқ кучи) партияси етакчисига айланди, дея хабар қилмоқда Fight News.

41 ёшли Пакьяо 2016 йилдан буён сенатор ҳисобланади. Филиппиннинг ҳозирги президенти Родриго Дутерте ҳам айнан шу партия аъзоси ҳисобланади. Пакьяо 2022 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суриши кутилмоқда.

Аввалроқ бу борада хабарлар тарқалган, бироқ боксчининг ўзи бу маълумотларни инкор этганди. Пакьяо профессионал рингда 69 та жанг ўтказиб, 62 марта ғалаба қозонган (39 нокаут), 7 марта мағлубиятга учраган ва икки бор дуранг қайд этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мэнни Пакьяо 2022 йилда Филиппин президентлигига ўз номзодини қўймоқчи