23:36 / 05.12.2020
4 387

2020 йил тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўлади

2020 йил тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўлади
Жорий йил БМТ ҳисоботига кўра, аввалроқ қайд этилган энг иссиқ уч йиллардан бирига айланади. Ташкилот раҳбари Антониу Гутерришнинг маълум қилишича, дунё иқлим фалокати ёқасида, ёнғинлар ҳамда тошқинлар, циклонлару бўронлар эса тобора одатий ҳолга айланиб бормоқда.

Таъкидланишича, сўнгги олти йил, яъни 2015 йилдан 2020 йилгача бўлган оралиқ доимий метеорологик кузатувлар бошланган 1850 йилдан буён қайд этиб келинаётган энг иссиқ давр бўлган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилда ўртача ҳарорат саноат инқилобигача бўлган кўрсаткичдан 1,2 даражага юқорини ташкил этган.

Ўз навбатида, Бутунжаҳон метеорология ташкилоти (WМО) мутахассисларининг таъкидлашича, 2020 йил тарихдаги иккинчи энг иссиқ йил бўлиши мумкин ва қўшимча қилинишича, глобал исиш даражаси тобора ортиб бормоқда.

Иссиқхона газларининг Ер шарини Цельсий шкаласи бўйича 1 даражага қиздириши учун бир асрга яқин вақт керак бўлганди. Яна 1 даража эса атиги 30 йил ичида қўшилиши мумкин”, - демоқда Мельбурндаги Монаш университети ходими Невилл Николс.

БМТ ҳисобида айтилишича, глобал исишни чеклаш учун нефт, газ ва кўмир қазиб олиш йилига 6 фоизга тушиши керак. Зеро, иқлим ўзгаришининг асосий сабаби бўлмиш атмосферадаги иссиқхона газлари ўтган йили рекорд даражага етган ва коронавирус пандемиясига қарамай 2020 йилда ҳам ўсишда давом этмоқда. Карбонат ангидрид атмосферада асрлар давомида сақланиб келинганлиги боис чиқиндиларнинг қисқа муддатли қисқариши унчалик таъсир кўрсатмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2020 йил тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўлади