Жо Байден жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди (видео)

1 дақиқа ўқиш2.2K
Жо Байден жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди (видео)
Фото: Reuters
Сайланган АҚШ президенти Жо Байден Делавэр штатидаги Ньюарк шаҳар касалхонасида коронавирусга қарши эмланди, деб ёзади Meduza. Эмлаш жараёни тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилди. Вакцинацияда Pfizer ва BioNTech вакцинасидан фойдаланилди.

Бўлғуси биринчи хоним Жилл Байден ҳам 21 декабрь куни эмланди. Бўлажак вице-президент Камала Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Даг Эмхофф келаси ҳафта вакцина олади.

Амалдаги президент Дональд Трамп ҳозирча коронавирусга қарши вакцина олгани йўқ. Трамп маъмурияти маълум қилишича, Оқ уй тиббий ходимлари томонидан маъқулланганидан кейингина у эмланади.

АҚШда коронавирусга қарши эмлаш 14 декабрь куни — Pfizer ва BioNTech вакцинаси маъқулланганидан кейин икки кун ўтиб бошланди. 18 декабрь куни эса Америка ҳукумати Moderna компаниясининг вакцинасини ҳам маъқуллади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?