Фото: «РИА Новости»
Россиялик инфекционист Евгений Тимаков коронавируснинг юқумлилик даражаси 5-7 йил ичида ошиши, аммо камроқ асоратлар келтириб чиқаришини айтди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Барча вируслар мутацияга учрайди, шу жумладан, коронавирус ҳам. Унда мутациялар геномини ўзгартириш жиҳатидан унчалик яққол намоён бўлмаган. Аммо улар вирус хусусиятларини ўзгартиради. Вирус қандай бўлмасин ташқи муҳитда ўз эгасини ўлдирмаган ҳолда яшаб қолиши керак. Яъни вақт ўтиши билан, 5-7 йилдан сўнг коронавирус инфекцияси барибир ўзгаради. У янада юқумлироқ, лекин шу билан бирга камроқ асоратлар қолдирадиган бўлади», — деган у.
Экспертнинг айтишича, шундай ҳолат ҳозир Буюк Британияда кузатилмоқда. Вирус юқувчанлиги 70 фоизга ошган, лекин у оғирроқ ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда коронавируснинг янги варианти ўтган ҳафтада аниқланганди. Дастлабки маълумотларга кўра, у одатдаги коронавирусдан 70 фоизга юқумлироқ, лекин ундан хавфлироқ эмас. ЖССТ 20 декабрь куни Британияникига ўхшаш коронавирус Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланганини эълон қилди. Шу муносабат билан 20 дан ортиқ мамлакат авиақатновларга чекловлар киритди, шу жумладан Ўзбекистон ҳам. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!