date
views 1 982

Римда байрам мушакбозлиги юзлаб қушларнинг ўлимига сабаб бўлди

Римда байрам мушакбозлиги юзлаб қушларнинг ўлимига сабаб бўлди
Римда янги йил мушакбозлиги оқибатида юзлаб қушлар ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Sорриере делла Сера.

Маҳаллий аҳоли кўчалар, йўлаклар ва уйларнинг айвонларида ётган қушларнинг жасадлари акс этган фото ва видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришган.

Айниқса, Термини стансияси, Виа Насионале марказий кўчаси ва Эсквилин тепалиги қушларнинг жасадлари билан тўлиб кетган.

Одамларнинг ёзишларича, улар ярим тунда мушакбозлик бошланганидан кейин кучли гумбурлаш овозларидан чўчиган қушларнинг жасадларидан иборат "ёмғир"га гувоҳ бўлишган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Римда байрам мушакбозлиги юзлаб қушларнинг ўлимига сабаб бўлди
-->