16:00 / 06.01.2021
2 176

Лукашенко коронавирусни Худо берган жазо деб атади

Лукашенко коронавирусни Худо берган жазо деб атади
Фото: «President.gov.бй»
Коронавирус пандемияси одамларга уларнинг табиатга бепарволик билан муносабатда бўлгани эвазига жазо сифатида юборилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко «Горизонт» корхонаси ишчилари билан учрашув чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

«Табиатга сурбетларча муносабатда бўлганимиз учун Худо бизни коронавирус билан жазолаган, шекилли», — деди у.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, табиат билан уйғун бўлмаса, одамлар носоғлом бўлади, уларнинг фарзандлари эса фақирликда яшайди.

Аввалроқ Лукашенко пандемия шундай тус олдики, дунё майдонидаги йирик ўйинчилар «дунёни бўлиб олишни бошлади», деган фикрни билдирган эди. «Пандемия мутлақо тиббий муаммодан шунчаки иқтисодий эмас, балки геосиёсий муаммога айланиб кетди», — деди Беларусь етакчиси.

Сўнгги маълумотларга қараганда, республикада COVID-19’га чалинганлар сони 203 104 кишига етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко коронавирусни Худо берган жазо деб атади