16:53 / 17.01.2021
1 342

Aмерикалик қиз томонидан икки йил олдин океанга ташланган шиша ичидаги мактуб топилди

Aмерикалик қиз томонидан икки йил олдин океанга ташланган шиша ичидаги мактуб топилди
Фото: Conflict Islands Conservation Initiative
2020 йилнинг ноябрида Папуа — Янги Гвинея ороллари таркибига кирувчи Панесеса оролида табиатни қўриқлаш бўйича мутахассис Стивен Амол қирғоқни тозалаш вақтида шиша идишга дуч келган. Унинг ичида бир ҳовуч гуруч, бир нечта чиғаноқ ва мактуб бўлган, деб ёзади Esquire.

17 ёшли америкалик Ники Нье шиша идишни 2019 йилнинг 9 январида — оиласи олти йиллик гуманитар миссиядаги иштирокидан сўнг АҚШга қайтишда, Вануату ва Маршалл оролларидан сузиб ўтаётганида сувга ташлаган. Бутилка 2,5 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтган.

«Агарда сиз буни ўқиётган бўлсангиз, шиша идиш жуда узоқ йўлни босиб ўтган ва қўлингизга тушган. Мазкур шиша идиш қаерга бориб қолгани ва унинг топилишига қанча вақт кетганини билиш мен учун жуда қизиқ», — деб ёзади Нье ўз мактубида.

Фото: Conflict Islands Conservation Initiative
Мактубда электрон почта кўрсатилганига қарамай, Амос унинг муаллифи билан ижтимоий тармоқ орқали боғланган. «Мактубни ўқиб, бор кучим билан Нье билан боғланишга ҳаракат қилдим ва ҳамкасбларим ёрдамида буни уддаладим. Мен шу қадар ҳаяжонда эдимки, Zoom орқали гаплашишимизни билганимдан кейин ухлай олмадим», — дейди Амос.

Фото: Conflict Islands Conservation Initiative
Стивен Амос тўрт йилдан буён Можароли ороллар табиатини сақлаб қолиш дастурида иштирок этиб, Бисса тошбақаларининг ҳимояси ва пластикларни йиғиш билан шуғулланиб келмоқда. «Биз тошбақа ва бошқа денгиз ҳайвонларини қутқариб қолиш учун пляжлардаги пластикларни йиғиш билан шуғлланамиз», — дейди Амос.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)