07:35 / 20.01.2021
1 363

Туркияда ўзбекистонлик аёлларни фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Туркияда ўзбекистонлик аёлларни фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Фото: Ҳаберлар
Туркиянинг Измир шаҳрида чет элдан келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган олти нафар гумонланувчи қўлга олинди, 8 аёл жинсий қулликдан қутқарилди.

Ҳаберлар нашрининг ёзишича, полиция шаҳарда айрим чет эллик аёллар фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилинаётгани ҳақида маълумот олган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари 4 ой давомида гумонланувчилар изидан кузатув олиб борган. Маълум бўлишича, жинсий қулликда сақланган аёллар Россия, Украина, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган фуқаролар бўлиб, улар калтакланиб, босим ўтказиш орқали фоҳишаликка мажбурланган.

Турли манзиллар бўйича олиб борилган тезкор операциялар давомида 8 нафар гумонланувчи қўлга олинган. Тадбир давомида қутқарилган 8 нафар аёл ўз ватанларига қайтиш масаласини ҳал қилиш учун вилоят миграция идорасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг ноябрь ойида Туркияда фоҳишалик қилган ўзбекистонлик аёллар қўлга олиниб, мамлакатдан депортация қилинганди. 2020 йилнинг сентябрь ойида эса Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик қилишга жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)