22:30 / 20.01.2021
2 244

Трамп президентлигининг охирги куни 73 кишини афв этди

Трамп президентлигининг охирги куни 73 кишини афв этди
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп президентлик муддатининг охирги куни 73 кишини афв этди ва яна 70 кишининг жазосини енгиллаштирди. Афв этилганлар орасида унинг собиқ маслаҳатчиси Стивен Бэннон ҳам бор.

Шунингдек, Трамп Республикачилар партиясининг сиёсий маслаҳатчиси, 2020 йил июлда фирибгарлик учун 7 йилга озодликдан маҳрум этилган Пол Эриксонни ҳамда америкалик тадбиркор Эллиотт Бройдини афв этган.

Бироқ афв этилганлар рўйхатида Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанж ва Россияда бошпана олган, АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден йўқ.

Аввалроқ Трамп махсус прокурор Роберт Мюллер тергови доирасида судланган бир қатор собиқ сафдошлари, жумладан Майкл Флинни, Рожер Стоунни ва Пол Манафортни афв этганди.

Январ бошида ОАВда Трамп президент лавозимидан кетгандан кейин таъқиб қилиниши мумкинлигидан хавотирланиб, ўз ёрдамчилари билан ўзини муддатдан аввал афв этиш имконини муҳокама қилгани маълум қилинганди. Бироқ ушбу ахборотга қарамай, афв этилганлар рўйхатида на Трампнинг ўзи ва оила аъзолари, на адвокати Руди Жулиани бўлган.

CNN телеканали маълумотларига кўра, Оқ уйнинг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Пэт Чиполлоне Трамп ўзини афв этиши уни хавфли вазиятга қўйиши ва президент томонидан ўз айбининг тан олиниши деб баҳоланишини айтган. Ҳуқуқшунослар Трамп томонидан қизи Иванка Трамп ва куёви Жаред Кушнернинг афв этилиши имконияти борасида ҳам шундай фикрни билдиришган.

Бундан ташқари, адвокатлар Трампга 6 январда унинг қўллаб-қувватловига ўтган ва Вашингтондаги тартибсизликларга олиб келган намойишда иштирок этган республикачи конгрессменларни ҳам муддатдан аввал афв этиш ғоясидан воз кечишга чақиришган. Маълумотларга кўра, гап конгрессменлар Энди Биггс, Пол Госар ва Моррис Брукс ҳақида бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп президентлигининг охирги куни 73 кишини афв этди