Фото: Instagram / @bellahadid
Буюк Британиялик фермер пандемия вақтида қизиқарли бизнес бошлади. У одамларни эчкилар билан Zoom орқали суҳбатлашишга таклиф этди. Ва бундан аллақачон 68 минг доллар ҳам ишлаб топган, деб ёзади Harper’s Bazaar.
Дот Маккарти Буюк Британиянинг Ланкашир шаҳрида ўз фермасига эга. У ерда одатда болаларнинг туғилган кунидан тортиб тўй зиёфатларига қадар барча тадбирлар ўтказилар эди. Аммо коронавирус пандемияси уни асосий даромад манбайисиз қолдирди. У карантин вақтида ҳазиллашишга қарор қилди ва видеоалоқа орқали эчкилар билан суҳбатлашиш имкониятини сотаётгани ҳақида ўз саҳифаларида эълон қилди. Эртаси куни эрталаб эса Zoom орқали ҳайвонлар билан суҳбатлашишни истаганлардан 200 та электрон мактуб олган.
Фото: Instagram / @dualipa
«Мен ушбу ғояни эчкиларни севадиган одамлар борлигини билганим учун эълон қилдим. Эчкилар табиатан жуда қизиқувчан бўлиб, улар камерага қарайди ва хурсандлигидан сакрайди», − Дейди Маккарти. Натижада бутун дунёдан эчкилар билан боғланишни истовчи кишилар сони ортди. Фермер Россия, Хитой, Австралия ва Янги Зеландиядан қўнғироқларни қабул қилган.
Дот Маккарти эчкилар билан суҳбатлашишнинг турли хил вариантларини тақдим этади. 6,8 доллар эвазига еттита эчкидан бирини танлаб, 5 дақиқа давомида улар билан кўришиб суҳбатлашиш мумкин. 13,7 долларга эса мижозлар эслатма ёзишлари ва эчкиларнинг овқатланишини тўғридан-тўғри камерада кўриши мумкин. Zoom’даги эчкиларнинг муваффақияти Маккартига ходимларни сақлаб қолишга ёрдам берди. У ишлаб топган пулларни фермани қайта тикланадиган энергия манбаларига айлантиришга сарфлашини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади