21:00 / 10.02.2021
760

Америка ҳайвонот боғи янги туғилган маймун боласини кўрсатди (видео)

Америка ҳайвонот боғи янги туғилган маймун боласини кўрсатди (видео)
Фото: National Geographic.ru
Сиэтлдаги Вудленд-парк ҳайвонот боғидаги 24 яшар маймун болалади. Ветеринар-акушерлар Надири лақабли маймуннинг 29 январь куни соат 10:25 да кўзи ёриганини маълум қилган, деб ёзади National Geographic.ru.

Таъкидланишича, бу Надирининг иккинчи, 21 ёшли Квамнинг эса биринчи марта ота бўлиши. Она маймун етарлича қайғурмагани ва боласи дунёга келган куни овқатлантириш ҳамда иситиш учун қўлига олмагани сабаб айни вақтда бола маймун ҳайвонот боғи ходимларининг кузатуви остида.

Ҳайвонот боғи ходими Мартин Рамирес Надири боласининг ёнида бироз муддат бўлиб қўлига олаётгани, аммо овқатлантириш истаги йўқлигини, улар тез орада оналик инстинкти пайдо бўлишига умид билдираётганини маълум қилган.

Надири илк марта 2015 йилда она бўлган ва шунда ҳам оналик тажрибаси йўқлиги учун нима қилишни билмай қолган. Шу сабаб боласи Ёлага ҳайвонот боғидаги мутахассислар ғамхўрлик қилган. Надирида оналик инстинкти пайдо бўлганидан кейин эса Ёла онаси ва оиласининг бошқа аъзолари билан танишган. Бу сафар кўзи ёриганида ходимлар Надири боласига ғамхўрлик қилишга киришишига умид қилган, аммо туғруқнинг кейинги кунларида бу ҳолат юз бермаган. Шифокор Дарин Коллинз боланинг аҳволи яхши ва соғлом эканлиги, вазни 2,2 килони ташкил қилишини маълум қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)