16:39 / 04.03.2021
1 239

Ҳаракатланаётган BMW устидан сакраб ўтишга уринган буғулар тўдаси

Ҳаракатланаётган BMW устидан сакраб ўтишга уринган буғулар тўдаси
Кадр: YouTube
Интернетда Польшанинг Пультуск шаҳри яқинидан ўтувчи йўлда содир бўлган ноодатий кўнгилсиз ҳодисанинг видеоси тарқалди. Қора BMW соатига 80 километр тезликда ҳаракатланаётганида ўрмондан буғулар тўдаси чиқиб келган, деб хабар беради Motor.

Хавфли ҳолат BMW ортида ҳаракатланиб келаётган иккинчи автомобилнинг видеорегистратори ёрдамида тасвирга олинган. Ҳаракат иштирокчилари учун кутилмаган тарзда еттита кийик ўрмондан катта тезликда чиқиб келиб, немис седани қаршисида пайдо бўлган. BMW ҳайдовчиси тормозни кескин босиб, баъзи буғулар билан тўқнашувдан қутулиб қолишга муваффақ бўлган. Аммо ҳайвонларнинг барчаси ҳам автомобилдан ўзиб кетишга улгурмаган.

Учта буғу машина устидан сакраб ўтган. Улардан бири туёқлари билан BMW томини босиб ўтган. Қолган иккитасининг омади у қадар ҳам чопмаган. Буғулардан бири автомобилнинг олд қисмига урилиб, капот ва бамперга шикаст етказган.

Айниқса, авариянинг учинчи иштирокчисининг сакраши омадсиз якунланган. Буғу сакраш траекториясини тўғри ҳисоблай олмай, юкхонага келиб урилган, кейин эса қўрққанида томга чиқиб олишга уринган. Бир неча сониядан сўнг, буғу ортга югуриб кетган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ҳаракатланаётган BMW устидан сакраб ўтишга уринган буғулар тўдаси