
Фото: «intex-press.by»
Австралиянинг Вуллонгонг шаҳрида жуда ғалати воқеа юз берди. Унга кўра, маҳаллий пляж яқинидаги қарағай дарахтида уч кишилик қора диван пайдо бўлган, деб ёзади Meduza.
Унда дам олишнинг иложи йўқ, сабаби диван, тахминан, 25 метр баландликда – деярли дарахтнинг энг тепасида. Диваннинг қандай қилиб тепага чиқиб қолгани ва ким бундай баландликка кўтарганини ҳеч ким билмайди, гувоҳлар ҳам топилмаган.

Фото: Meduza
Диван махсус кўтаргич ёрдамида олиб ташланган, қарағайга эса зарар етмаган. Вуллонгонг маъмурлари диван эгалари ҳақидаги маълумот билан бўлишишга ва буни шунчаки қолдириб кетмасликка ваъда берган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар