08:30 / 09.03.2021
2 210

Ўзида йўқ хурсанд канадалик эркак музлаган кўлда рақсга тушди (видео)

Ўзида йўқ хурсанд канадалик эркак музлаган кўлда рақсга тушди (видео)
Фото: Meduza
Келиб чиқиши ҳинд бўлган канадалик Гурдип Пандер коронавирусга қарши эмланишни музлаган кўлда рақсга тушиб нишонлади, деб ёзади Meduza.

Унга кўра, эмлаш унинг кайфиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Шунинг учун ҳам Пандер ушбу ҳолатни анъанавий «бангра» рақси билан нишонлашга қарор қилди. У шу йўл билан мамлакат аҳолисини қўллаб-қувватлашга ва уларга умид беришга ҳаракат қилмоқда.

Пандер Канаданинг энг кам аҳолиси бўлган Юконнинг турли жойларида рақсга тушган лавҳаларини мунтазам равишда ижтимоий тармоқларга жойлаштириб боради. У ерда қиш жуда совуқ ва узоқ давом этса-да, бу Пандерни умуман безовта қилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзида йўқ хурсанд канадалик эркак музлаган кўлда рақсга тушди (видео)