Кундалик мулоқот нега тобора қисқариб бормоқда?

1 дақиқа ўқиш217
Кундалик мулоқот нега тобора қисқариб бормоқда?

Одамлар сўнгги 15 йил ичида ҳар куни ўртача юзлаб сўзга кам гапира бошлаган. Тадқиқот натижаларига кўра, бу жараён нафақат кундалик мулоқотга, балки инсонларнинг соғлиғи, иш фаолияти ва ўзаро муносабатларига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Миссури ва Аризона университетлари олимлари 2200 кишининг маълумотларини ўрганган. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, одамлар бир кунда айтадиган сўзлар сони ҳар йили ўртача 338 тага камайган.

2005 йилда инсонлар кунига ўртача 17 мингга яқин сўз ишлатган бўлса, 2019 йилга келиб бу кўрсаткич 12 мингдан ҳам камайган.

Бу ўзгариш ёшлар орасида янада сезиларли экани қайд этилган. Зумерлар ҳар йили ўртача 451 та сўздан камроқ гапираётган бўлса, каттароқ авлодларда бу кўрсаткич 314 тани ташкил этган.

Мулоқотнинг қисқаришига замонавий технологиялар ва кундалик одатларнинг ўзгариши сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Масалан, телефон қўнғироқлари ўрнига овозли хабарлар, сотувчи билан мулоқот ўрнига ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кассалари, юзма-юз суҳбат ўрнига чатлардан фойдаланиш тобора кенгаймоқда. Наушниклардан фойдаланиш эса инсонларнинг атрофдагилар билан мулоқот қилиш эҳтиёжини яна камайтириши мумкин.

Шу тарзда давом этса, оддий суҳбатни бошлаш ва уни давом эттира олиш келажакда янада муҳим кўникмалардан бирига айланиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?