17:30 / 10.03.2021
1 335

Америкалик қиз собиқ йигити у учун сарфлаган 35 долларини қайтариб беришни сўрагани ҳақида сўзлаб берди

Америкалик қиз собиқ йигити у учун сарфлаган 35 долларини қайтариб беришни сўрагани ҳақида сўзлаб берди
Фото: Glamour
Америкалик Алекс Колбот билан боғлиқ воқеа ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. У 3 маротаба учрашувга чиққанидан кейин, муносабатларига нуқта қўйган. Бироз вақтдан кейин қайта пайдо бўлган йигит қиздан у учун ишлатган пулларини қайтариб беришини сўраган. Қиз у ёзган хабарни Twitter саҳифасига жойлаган.

Фото: Glamour
«Салом Алекс, ишларинг жойида деган умиддаман. Сен билан бошқа кўришмаслигимизни ҳисобга оладиган бўлсак, сенга ишлатган пулларимни қайтариб беришинг адолатдан, деб ўйлайман. Сен билан уч марта бар ва ресторанга бордик. Мен ҳар сафар иккаламиз учун тўладим. Сен учун сотиб олган таом ва ичимлик учун 35 доллар етарли бўлади. Сени виждонли қиз деб биламан, менга пулларни қайтарасан деб умид қиламан», — деб ёзган йигит.

Йигитнинг илтимосини қўрслик деб билган Алекс унга пулларни қайтариб бермаган. Ижтимоий тармоқда вирус тезлигида тарқалган мазкур твитга 200 минг лайк босилган ва 4 мингта изоҳ ёзиб қолдирилган. Қизлар эса шунга ўхшаш бошқа ҳикоялар билан бўлишган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Америкалик қиз собиқ йигити у учун сарфлаган 35 долларини қайтариб беришни сўрагани ҳақида сўзлаб берди