19:04 / 11.03.2021
1 485

Бизнес оламидаги «камазчи» ҳақида...

Бизнес оламидаги «камазчи» ҳақида...
Фото: «Admiral Markets»
Раҳматли Ҳожибой Тожибоевнинг ғўзапоя сотиб бойиб кетган фермерлар ҳангомасидаги камазчи эсингиздами, аслида энг зўр бой ўша. На ери, на пахтаси, на ғўзапояси бор, лекин бой. Ерга ишламайди, лекин каллани ишлатади — худди Уоррен Баффетт мисоли...

Баффетт ҳам нефть қазимайди, телефон/компьютер чиқармайди, газланган ичимлик сотмайди, турган гапки, ғўза ҳам етиштирмайди. Бироқ жаҳондаги тўртинчи энг катта бой.

Жаҳонда бойлар кўп. «$100 миллиардлик бойлар» эса саноқли, атиги тўрт нафаргина эди: Жефф Безос («Amazon»), Илон Маск («Tesla», «SpaseX»), Бернар Арно («Louis Vuitton Moët Hennessy») ва Билл Гейтс («Microsoft»)дан иборат «эксклюзив клуб» Уоррен Баффеттнинг янада бойиши ҳисобига кучли бешликка айланди.

90 ёшли Баффетт раислик қилаётган «Berkshire Hathaway» инвестиция компанияси акциялари рекорд даражада ўсиб, унинг шахсий бойлиги 100 млрд. доллардан ошди.

Уоррен Баффетт бизнес оламида, айниқса, сармоялар соҳасида, ҳеч шубҳасиз, энг таниқли инсон. Бир неча ўн йиллардан бери жаҳон бойлари рейтинги етакчилари қаторида барқарор ўрнини сақлаб келмоқда. Узоқни кўзланган, тўғри киритилган сармоялар, ёшлигида ишга ҳаммадан аввал келиб, ҳаммадан кейин кетиб юрганида орттирилган тажрибалар маҳсули бу.

Уоррен Баффетт 2010 йилда бутун бойлигини бешта хайрия ташкилотига беғараз ўтказишини эълон қилган. Ўшанда унинг шахсий бойлиги 37 млрд АҚШ долларига тенг эди. Уоррен Баффетт сармоя киритмаган соҳа қолмаган ҳисоби, улуши бор компаниялар сони саноқсиз.

Баффеттнинг энг йирик сармоялари:

Хабарларга кўра, Ричмонд федерал захира банки (АҚШ) Баффеттнинг компаниясига «Bank of America»даги улушини 24,9 фоизгача оширишга рухсат берган. 2020 йилнинг учинчи чорагида «Berkshire» портфели бугунги кундаги энг керакли дори — коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқараётган «Pfizer» компанияси акциялари қўшилиши билан янада семирди. Буёқда «Sprint» билан бирлашган «T-Mobile» телеком-гиганти акциялари, қолаверса, «Berkshire Hathaway»нинг ўз акциялари сотиб олиниши режалаштирилган, хуллас, Баффеттнинг «камази»га йўллар очиқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Бизнес оламидаги «камазчи» ҳақида...